
Унинг қилмиши ойдинлашгач, жиноий иш қўзғатилди. Тергов-суриштирув жараёнида барча айблари юзага чиқди.
Аввалдан диний илмга қизиқиши бўлган йигитнинг атрофида ҳам ўзига ўхшаган уч-тўртта маслакдошлари йиғилган эди. Чет элга борган йили у "одноклассники" ижтимоий тармоғида ўз номидан саҳифа очиб, унга тақиқланган диний оқимлар томонидан тайёрланган видеоларни юклаб, уларни виртуал дўстларига тарқатиб юради. Кўп ўтмай, унинг профилидаги инглиз, рус, ўзбек ва бошқа тиллардаги бундай роликлар сони 100 тадан ошиб кетади.
А.Бўриев соф Ислом ақидалари ва кўз ўнгидаги лавҳалар ўртасидаги фарқни англаб етмайди. 2018 йилга қадар ана шундай "тарғиботини" давом эттириб келди.
Унинг қилмиши ойдинлашгач, жиноий иш қўзғатилди. Тергов-суриштирув жараёнида барча айблари юзага чиқди.
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида А.Бўриевнинг иши кўриб чиқилди. Судланувчининг чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, қарамоғида уч нафар фарзанди борлиги, оилада асосий боқувчи эканлиги ҳамда маҳалла томонидан ижобий тавсифланганлиги инобатга олинди.
Суд А.Бўриевга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. ИИБнинг рухсатисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан чиқиб кетмаслик белгиланиб, алоқа воситалари, жумладан, интернет тармоғидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.