...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шумахернинг болиди рекорд нархда сотилди


16:12, 18.11.2017 Спорт
 2 164

Пойгачи Ferrari компаниясининг 70 йиллик юбилейи арафасида уни акуционга қўйди.

Шумахер 2001 йилда илк бор ушбу болидида пойгаларда қатнашади ва Формула -1 пойгасида ғалаба қозонади.

Германиялик спортчининг Ferrari болиди аукционга қўйилиши ҳақида бироз аввалроқ хабарлар тарқалган эди.
 
Дарҳақиқат Шумахер Ferrari компаниясининг 70 йиллик юбилейи арафасида уни акуционга қўйди ва сотиб юборди.

“Auto” интернет нашринингн хабарига кўра, кимошди савдосида дастлабки нарх 4 млн АҚШ доллари қилиб белгиланган.
 
“Sotheby's” кимошди савдосида бу нарх Формула-1 болидларининг сотилиш нархлари ўртасида рекорд сифатида қайд этилди.
 
Яхши биламизки, 1991 йилдан 2012 йилгача Формула-1 да иштирок этган Михаил Шумахер Benetton, Ferrari ва Mercedes-Benz жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
 
Формул-1 пойгаларида етти марта чемпион бўлган Шумахернинг ўзи ҳам кўплаб рекордларни ўрната олган.
 
Жумладан, у бир мавсумнинг ўзида 13 та ғалабани қўлга киритиб ҳамда кетма-кет 5 марта чемпион бўлиб, рекордчи номига сазовор бўлган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Михаил Шумахер Кимошди Рекорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!