...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоира Фарида Афрўз Абдулла Орипов билан боғлиқ хотираларини ёдга олди


13:06, 08.11.2016 Жамият
 4 722

Шоира ҳамкасбини хотирлар экан, унинг хотирасига бағишлаб ёзган шеърини ҳам ёзиб қолдирди.

5 ноябрь куни ўзбек халқи оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталик сабаб АҚШда вафот этди.
 
Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Тошкент шаҳридаги “Чиғатой” қабристонига дафн этилади.
 
Замонамизнинг улуғ шоири Абдулла Ориповнинг вафоти маданият ва санъат вакиллари қаторида, кенг жамоатчиликни, шеърият ихлосмандларини чуқур қайғуга солди. Шоира Фарида Афрўз ҳам Абдулла Ориповнинг вафоти оғир таъсир қилганини айтиб, уни хотирлади.
 
“Бундан бир неча йил аввал бетоб бўлиб касалхонада ётгандим.

Хонамизда бир радио қутичаси бўлиб, у тинмай гапирарди. Кечгача шифтга караб ётамиз, хоҳласак-хоҳламасак эшитамиз.

Тонгда Абдулла Орипов қаламига мансуб мадҳиямиз билан бошланган дастурлар кетма-кетлиги бир-биридан қизиқ... Эътибор бера бошладим, бир ўқитувчи суҳбатида тўрт бора Абдулла Орипов шеърларидан парча ўқиди. Кейин олим, боғбон, фермер, қурувчи, шифокор, хуллас, бир кунда 23 марта узтознинг номлари тилга олинди.

Шунда билдимки, ҳақиқий шоир – халқчил булишлигини!
Ўша куни бир шеър туғилганди, шуни эътиборларингизга ҳавола қилмоқчиман.

Миллатимизнинг забардаст шоири, устозимизнинг жойлари жаннатда бўлсин, илоё!”, деб ёзади Фарида Афрўз.
 
Шоира ҳамкасбини хотирлар экан, унинг хотирасига бағишлаб ёзган шеърини ҳам ёзиб қолдирди.
 
Кўз ўнгимда сарғайиб борар,
Баҳорим, деб таниган олам.
Кўз ўнгимда кичрайиб борар,
Муштдеккина муштипар онам.
 
Кўз ўнгимда киртайиб, чўкар,
Нур ёғилган жоду қабоқлар.
Кўз ўнгимда кимсасиз қолар,
Тиллога тенг, тилло сабоқлар.
 
Айланади дунё кажрафтор,
Кўз ўнгимда гувоҳман ўзим.
Қиёмат кун ўқиса сизни,
Дажжолларга киради тузим.
 
Кўз ўнгимда тебранар бешик,
Яна қанча шоир, олим, бек...
Абдулладан ўқийди, бешак,
Юртда қолса охирги ўзбек!
 

Теглар:Абдулла Орипов Фарида Афрўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар