Шимолий Кореяда тўй ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқланди.
Шимолий Кореяда Меҳнат партиясининг съезди олдидан тўй ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда “Ryonxap” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
6 май куни 36 йил деганда илк бор партиянинг қурултойи ўтказилади. Съездда Марказий қўмита ва Марказий тафтиш комиссияси фаолияти таҳлил қилинади. Шунингдек, йиғилишда партиянинг бош котиби сайланиши, Марказий қўмита ҳам Марказий тафтиш комиссияси аъзолари саралаб олиниши, партия дастурига ўзгартиш ва қўшимлар киритиш режалаштирилган.
Айни вақтда мамлакат пойтахтига кириш чекланган, Хитой билан чегарадош ҳудудларда эса назорат кучайтирилган. Партия тадбирлари олдидан одамлар бир жойга тўпланишининг олдини олиш мақсадида тўй ва дафн маросимларига вақтинча чеклов қўйилди, дейилада Жанубий Корея ОАВлари хабарида.
Маълумотларга қараганда, партия қурултойи 2011 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Ким Чен Ин ҳукуматини кучайтириш мақсадида ўтказиляпти.