Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу автомобилни ясаган ҳамюртларимиз билан фахрланиб, ҳар қандай улкан кашфиётлар, тилга тушган автомобилларнинг ҳам илк кўриниши аслида шундай бўлганини айтишмоқда.
Мазкур синов автомобили “Қалдирғоч” деб ном олган бўлиб, уни Андижон машинасозлик институти талабалари ихтиро қилган.
Автомобиль бир ўриндиқли бўлиб, унинг орқа қисмига машинани қувватлантирувчи махсус аккумлятор ўрнатилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу автомобилни ясаган ҳамюртларимиз билан фахрланиб, ҳар қандай улкан кашфиётлар, тилга тушган автомобилларнинг ҳам илк кўриниши аслида шундай бўлганини айтишмоқда.
Бугун дунё автомобиль бозорида ёқилғи кам сарфлайдиган ёки электромобилларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Андижон машинасозлик институти талабаларининг ихтироси янада мукаммаллаштирилиб, мазкур лойиҳа амалга оширилса, машинасозлик соҳасида яна бир улкан ютуқни қўлга киритган бўламиз.
Тез орада автомобилни ихтиро қилган талабалар билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.