Дунёнинг етакчи автоконцернлари электромобиллар ишлаб чиқариш учун рақобат қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, компания дастлаб иккита седан ва иккита йўлтанламас электромобилларини ишлаб чиқармоқчи. Лекин янги автомобиль маркаси учун ном танланмаган.
Мазкур моделлардан бирининг прототипи жорий йилнинг сентябрь ойида Париж автосалонида намойиш этилади.
Mercedes-Benz’дан кейин бошқа компаниялар ҳам электромобиллар устида ишлашни бошлаб юбориши тайин. Автомобиль саноатида янги давр бошланмоқда. АҚШнинг Tesla компаниясининг муваффақиятли чиққан Model S электромобили бу даврнинг дебочаси бўлди.