Умумий оғирлиги 828 килограмм мис парчалари олиб кетилаётганида қўлга олинган.
Таркибида рангли металл бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини яширинча тайёрлаш, уларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилмоқда.
Шундай ноқонуний ҳаракатлардан бири Фарғона вилоятида аниқланди. Вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан рангли металл парчаларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш ҳолати бартараф этилди.
Фарғона тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Mercedes-Benz русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида хорижга ноқонуний равишда олиб чиқиш учун мўлжалланган 23 дона полиэтилен қопда, умумий оғирлиги 828 килограмм бўлган мис парчалари олиб кетилаётгани аниқланди. Ноқонуний юк қиймати 4 миллион 400 минг сўмдан ортиққа баҳоланган.
Рангли металл парчалари фуқаро А.Ёрибековга тегишли бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1851-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ушбу моддага кўра рангли металл парчалари ва чиқиндиларини чегарадан ноқонуний ўтказишга уриниш жарима, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ жазоси билан жазоланади.
Ҳозир ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўрнатилган тартибларга мувофиқ рангли металл парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланган.
Мамлакатимизда рангли металл парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади.
Жорий йилнинг ўтган 7 ойида божхоначилар томонидан 87 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, қиймати салкам 150 миллион сўмлик 73 тоннадан ортиқ қора ва рангли металл парчаларининг ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди.

Зоҳиршоҳ Жўраев