15 ёшга тўлган автомобиль шунча йил давомида атиги 88 минг километр йўл босган.
Энди Mercedes-Benz Pullman W220 S600 русумли автомобиль интернет орқали янги соҳибига эга бўлади. Auto.ru сайтида сотувга қўйилган Путининг севимли автомобили 15 ёшни кўриб қўйган. У шунча йил давомида атиги 88 минг километр йўл босган.
Mercedes-Benz 2003 йилда Германия машинасозлик заводида махсус тайёрланган. Маълумотларга кўра, Россия президенти ушбу автомобиль билан жуда кўп расмий саёҳатларга ташриф буюрган.
Табиийки, Путиннинг энг яқин ҳамроҳига айланган автомобиль зирҳли бўлиб, В7 савиясидаги ҳимоялаш тизимига эга. Шу боис у бир неча йиллар давомида Россия давлати раҳбарини ишончли қўриқлаб келди.
Унинг бу қадар мустаҳкам эканлигига ишонч ҳосил қилган бошқа давлат раҳбарлари ҳам айнан шу русумдаги автомобилга буюртма беришиб, ундан ҳамон фойдланиб келмоқда. Жумладан, АҚШ президенти ва Рим Папаси.
Ҳозирча, Mercedes-Benz Pullman W220 S600 харидорлар кўпайгани айтилмоқда. Бироқ уларнинг номи ошкор этилмади.