Жангарилар одамларни қўлга олиш пайтида 12 кишини ўлдирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича агентлиги маълумотига кўра, 4 август куни террорчилар ал-Ҳавижадаги қишлоқлардан Киркук шаҳрига кўчиб ўтаётган 12 кишини ўлдирган.
Хабарда ёзилишича, эркаклар, аёллар, болалар ва кекса одамлардан иборат уч минг киши Ҳавижадан қочган. ИШИД террорчилари фуқароларнинг йўлини тўсиб, уларнинг қочишини олдини олишди.
Одамлар террорчилар чангалидан қочиб, ИШИДга қарши курашаётган курдларнинг “Пешмерга” қуролли кучлари ҳимояси томон отланган эдилар.
Ҳавижа тумани Киркук, Ниневеҳ ва Салоҳиддин вилоятлари орасида жойлашган бўлиб, аҳолиси 400 минг кишини ташкил этади. Мазкур туман 2004 йилда мамлакатда бошланган можаролар исканжасида қолган.
Ал-Ҳавижа айни дамда ИШИД назорати остида бўлиб, “Пешмерга” кучлари Киркук томондан туманнинг шарқий қисмига, Ироқ ҳукумати кучлари эса туманнинг ғарбий қисмидан жангариларга қарши курашмоқда.
Террорчи ташкилот Ироқда ўзининг асосий ҳудудларини йўқотди. Бунга Фаллужа шаҳрини мисол қилишимиз мумкин. Бундан ташқари, ташкилотнинг асосий марказларидан бири Мосул ҳам тез орада унинг қўлидан кетиши мумкин.