...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби Олимпиададаги муҳожирлар жамоаси билан учрашди


14:17, 05.08.2016 Олам
 2 583

Пан Ги Мун: “Сизлар бизнинг илҳом манбаимизсиз. Сиз кўплаб одамларга умид бағишлайсиз”

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун “Олимпиада-2016” мусобақаларида иштирок этадиган муҳожирлар терма жамосаи билан учрашди. Унинг айтишича, айнан муҳожирлар жамоасининг спортчилари барча учун илҳом манбаидир. Бу ҳақда БМТ расмий сайти хабар берди
 
Муҳожирлар жамоаси Олимпиада тарихида биринчи маротаба иштирок этмоқда. Уларнинг икки нафари суриялик сузувчилар, икки киши Конго Демократик Республикасидан чиққан дзюдочилар, бир нафари эфиопиялик марафончи ва беш нафари Жанубий Судан давлатидан чиққан югурувчилардир. Улар мусобақада Олимпиада байроғи остида қанташадилар.
 
Мен биламан, сизларнинг аянчли ва даҳшатли ўтмишингиз бор,  лекин сиз бизлар учун илҳом манбаисиз. Сиз кўплаб одамларга умид беришингиз мумкин”, дейди Пан Ги Мун.
 
Аввалроқ, Олимпиадада иштирок этадиган муҳожирлар терма жамоаси спортчилари ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтган эдик.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:БМТ Пан Ги Мун Олимпиада Муҳожирлар жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!