...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қандли диабетдан азият чекяпсизми? Қулупнайдан олинг!


12:14, 02.05.2016 Саломатлик
 6 418

Қулупнай гижжаларни йўқ қилиш, қандли диабетни даволаш, ошқозон-ичак соҳасидаги хасталикларга барҳам бериш хусусиятига эга.

Бироз аввал, қулупнай мавсуми бошланиши муносабати билан ундан чиқаётган қуртлар ва уларнинг саломатлигимизга зарари ҳақида моқола чоп этган эдик. Мазкур мақоладан сўнг кўпчилик муштарийларимиз қулупнай истеъмол қилишга ҳадиксираб қолгани, ҳатто, фарзандларига ҳам қулупнайни ман қилишгани ҳақида изоҳлар ёзиб қолдиришди.

Мақсадимиз қулупнайдан кўнлингизни қолдириш эмас, аксинча, уни эҳтиёткорлик билан, ювиб истеъмол қилишни яна бир бир эслатиш эди. Кўпчилик кузатувчиларимизнинг талаб ва истакларига биноан бугун қулупнайнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўз юритмоқчимиз.
 
Қулупнай таркибида қандай фойдали моддалар бор?
Қулупнай таркибида катта миқдорда қанд, витамин, фолий кислотаси, целлюлоза (клетчатка), каротин, пектин, темир, кобальт, кальций, калий, магний, фтор, молибден, фосфор ва марганец каби моддалар сақланади. Шу билан бирга, мазкур мева таркибида инсон саломатлиги учун зарур макро ва микроэлементлар мавжуд. Унда мевали кислоталар (олмали, лимонли) ҳамда қаҳрабо ва салицил кислоталари бор.
 
Фойдали жиҳатлари
Қулупнайнинг фойдали хусусиятларини санаб адоғига етиб бўлмайди. Халқ табобатида янги узилган ёки қуритилган қулупнай, унинг шарбати, барглари ва илдизпоясидан кенг фойдаланилади. Хусусан, илдизпоясидан жигар касалликлари, ўткир ва сурункали холецистит, сариқ, сурункали гепатит, ўт-тош касаллиги, ошқозон-ичак йўли касалликлари, сурункали гастрит ва энтероколит, геморрой, шунингдек, сийдик тутилиши, камқонлик, ревматизм, подаграни даволашда қулупнайдан фойдаланилади. Қулупнай иштаҳани очади, терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга, организмда туз алмашинувини, ҳазмни яхшилайди, чанқоқни босади. Агар бола жисмонан заиф бўлса, кўпроқ қулупнай ейиши ёки шарбатидан ичиб туриши керак.
 
Қулупнай инсон организмидаги кўплаб микробларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Шу аснода у  ичак инфекциялари қўзғатувчилари, стафилококклар, стрептококклар, пневмококклар ҳамда грипп вирусини ўлдиришга қодир. Стоматит, ангинани, оғиздаги нохуш ҳидни йўқотиш учун қулупнай дамламаси билан оғиз чайилади. Тиш ёки бўғимлар оғриганда, қулупнай баргларини иссиқ сувда намлаб, оғриган жойга қўйиш лозим. Қулупнай ичаклар ва қонни тозалайди.
 
Қулупнай шарбати меваси каби жуда фойдали. Айниқса, гипертония, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, геморройдан қон кетганда, ўт тош касаллигида (наҳорда 100 мл) ичиш тавсия этилади. Шарбат тайёрлашнинг бир неча усуллари бор, шулардан бири: мевани оқар сувда ювиб, устидан қайноқ сув қуйилади ва аста эзилади, лекин уруғлари эзилиб кетмасин. Кейин докадан ўтказилади ва таъбга кўра шакар қўшилади. Қулупнай шарбатини ошқозон кислоталиги ошганда ичиш мумкин эмас.
 
Қулупнай билан даволаниш усуллари
 
Энергия ва куч манбаи: Қулупнай таркибида етарли миқдорда органик шовул кислотаси мавжуд бўлиб, мазкур модда танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга. 
 
Авитаминоз (дармон дорилар етишмовчилиги)да: Қулупнайнинг бир нечта қуритилган баргини олинг. Уларни қўлингизда майдалаб бирор идишга солинг. Сўнг устидан 200 мл қайноқ сувни қуйиб, 2 соат давомида дамлаб қўйинг. Ушбу дамламани таомдан олдин  бир маҳал 100 мл ичилади.
 
Сийдик ҳайдаш учун: Қулупнайдан терлатувчи ва сийдик ҳайдовчи восита тайёрлаш учун 2 ошқошиқ мева устидан 1 стакан қайнаган сув қуйилади ва ярим соат термосда дамланади. Кейин сузиб, овқатланишдан олдин ярим стакандан ичилади.
 
Буйрак хасталигида: Бир ош қошиқ қулупнай баргига 400 мл аввалдан тайёрланган қулупнай меваси устидаги уруғи (табобатда данаги дейилади) дамламаси қуйилади ва 15 дақиқа қайнатилиб, 30 дақиқа тиндирилади. Сузилгач, кунига 200 мл дан 2 марта ичилади.
 
Гастрит, колитда: Қайнатилиб, совутилган 400 мл сувга бир ош қошиқ майдаланган қулупнай барги солинади ва 8 соат дамланади. Сузилгач, 100 мл дан кунига 3 маҳал ичилади.
 
Гижжаларда: Наҳорга 3 кг қулупнай меваси селёдка балиғи ва пиёз билан бирга қўшиб, тановул қилинади. Бундай даволашда солитер, юмалоқ гижжаларга қирон келади.
 
Гриппда: Қулупнай барги чой сингари дамланади. Чойга амал ва лимон таъбга кўра қўшилади. Бу чой кунига 200 млдан ичилади.
 
Камқонлик, подагра, ўт тош хасталигида: Қулупнай уруғидан 2 ош қошиқ олинади ва 200 мл қайноқ сувда 30 дақиқа дамланади. Тайёр бўлган дамламадан кунига 3 марта 50 мл ичилади.
 
Қон босими юқори бўлганда: Қулупнай уруғини кунига 1 стакандан тановул қилиш даркор.
 
Қандли диабетда: Ҳар куни 100 мл.дан қулупнай шираси ичилади. Қулупнай қонда қандли диабет хасталигини келтириб чиқариши мумкин бўлган глюкозанинг кескин кўтарилишига тўсқинлик қилади.
 
Юрак астмасида: Бўғилишда, нафас қисишда қулупнай баргидан 1 ош қошиқ олиниб, 400 мл сув қўшилади. Эзилиб пишгунча қайнатилади. Сўнгра 1 ош қошиқдан ҳар икки соатда қабул қилинади.
 
Ҳуснбузарлар тошганда: Термосда 50 гр қулупнай данаги 1 литр қайноқ сувга аралаштирилади. Тун мобайнида дамланади ва дамламадан ичилади. Аёллар қулупнай меваларини эзиб, юзларига ниқоб қилса, юз тиниқлашади, ҳуснбузарларни кетказишда фойда қилади.
 
Бавосил (геморрой)да: 1 ош қошиқ қулупнай баргига 200 мл қайноқ сув қуйилади, 20 дақиқа дамланади. Сузилади. Сўнгра ҳуқна (клизма) қилинади.
 
Тиш кариесида: Қулупнай мевасининг янги шираси билан ҳар куни 3-4 маҳал оғиз чайилади. Бу кариеснинг олдини олади.
 
Яраларда: 1 ош қошиқ майдаланган қулупнай барги олинади. 200 мл қайноқ сувда 5 дақиқа қайнатилади. 2 соат дамланади. Сузилгач, яралар ювилади. Қулупнай мевасининг шираси янгилигида яралар ювилади. Қулупнайнинг янги барги қайноқ сувда юмшатилади ва бевосита жароҳатланган жойга қўйилади.
 
Зарарли жиҳатлари
Айтиш лозимки, қулупнай энг аввало аллерген мевалар турига киради. Уни аллергиядан азият чекувчилар, қон босими доимий равишда кўтарилиб турадиган кишилар, кўричак бўлган инсонлар, ларингит билан оғриган болалар эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари лозим. Шунингдек цистит ва сийдик йўлларининг баъзи касалликларида ҳам уни шифокор маслаҳати билан еган маъқул.  
Умида Якубова

Теглар:Қулупнай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!