...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореяда АҚШ аҳолисининг 90 фоизини қириб ташлаши мумкин бўлган қурол бор


15:28, 28.10.2017 Олам
 5 505

Пхеньян жанубий ҳудуд бўйлаб ядро қуролини олиб ўтиб, кейин Қўшма Штатлар устида портлатиши мумкин.

АҚШ Шимолий Кореянинг Қўшма Штатлар аҳолисининг деярли барча қисмини йўқ қилишга қодир қуроли борлиги ҳақида хабар топди. Маълум бўлишича, ядро портлаши оқибатида юзага келадиган электромагнит импульс АҚШнинг 90 фоиз аҳолисини йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда “Business Insider” нашри хабар берди.
 
Таъкидланишича, атом бомбаси электромагнит импульс яратади, у эса электроникани ишдан чиқаради. АҚШ узра атмосферадан ташқарида ядро портлашининг юз бериши бутун минтақани вайрон қилиб, авиаҳалокатларга олиб келиши мумкин.
 
“Шимолий Корея хавф туғдириш учун минтақалараро баллистик ракеталар учириши шарт эмас. Пхеньян жанубий ҳудуд бўйлаб ядро қуролини олиб ўтиб, кейин Қўшма Штатлар устида портлатиши мумкин. Бу юқори частотали электромагнит импульсни юзага келтиради. Натижада электр энергияси номаълум вақтга ўчиб қолади ва бир йил ичида бу АҚШ аҳолисининг 90 фоизини йўқ қилишга олиб келади”, дейилади хабарда.
 
Баъзи мутахассислар кучли электромагнит импульс яратиш учун ядро портлашидан ҳам кучлироқ қувват талаб этилади, деб хулоса қилишмоқда. Бундан ташқари, электромагнит майдонининг таъсири кучли бўлганлиги туфайли Шимолий Корея бундай таваккал ҳаракат қилмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
 
Шундай бўлсада, Шимолий Корея Американинг бирор-бир шаҳарига албатта ҳужум уюштириши мумкинлиги илгари сурилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шимолий Корея Ядро қуроли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар

Umid
18:33 28.10.2017

Жуда саёз таржима, маъно йук. Олиб утиб деб бир неча марта тухталибсиз, кандай олиб утиб. АКШ да бутун дунё ахлини бир неча марта йук килишга етарли ядровий курол бор. АКШолию утиб юрмийди, шундо учирворади субмаринадан. Бундо олиб караса "новость высасоно из пальцев." сабаби АКШ бохона кидирмокда, БМТ да Коэлин Пауэлнинг пробиркаси эслайсизми. Бохона топишган эди Ирокга кириб боришга



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!