...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари узоқ давом этган хасталик сабаб вафот этди


15:16, 28.10.2017 Жамият
 7 836

17 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Шакаржон Хўжаниёзова кеча, 27 октябрь куни вафот этган.

Узоқ йиллар Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова узоқ давом этган оғир хасталик сабаб 63 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг Хоразмдаги ишончли манбалари хабар бермоқда.
 
17 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Шакаржон Хўжаниёзова кеча, 27 октябрь куни вафот этган. У бугун ўзи туғилиб ўсган Боғот туманига дафн этилди.
 
Шакаржон Хўжаниёзова 1977 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини эса Наримонов номидаги жамоа хўжалигида ҳисобчи лавозимида бошлаган.
 
5 фарзанднинг онаси бўлган Шакаржон Хўжаниёзованинг кўп йиллик меҳнат фаолияти, тажрибаси ва эл-юрт равнақи учун кўрсатган хизматлари инобатга олиниб, ҳукумат томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига, касбдошларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Ислом
12:23 30.10.2017

Шакаржон Хўжаниёзованинг Олох жойларини жаннатдан қилсин. Бу инсон 10-асрда яшаган Султон-Хоразм-Шох қизлари Омбар-биби (Занги ота аёллари) дан кейин авлиёлик даражасига кўтарилган ягона мусулмон аёлидир. Охирги 20 йилда Хоразм бошига тушган шунча қийинчилик даврларда халқ билан бирга бўлди, элнинг зиёлиларини қўлидан келганча химоя қилди. Буюк инсонлар қоронғу кунлдарда порлаган юлдуздек кўринадиган бўлса. Ушбу инсон юлдиздир. Бу инсонни вафот қилиши бутун Ўзбекистон халқи ва айниқса аёллари учун катта йўқотишдир. Бутун Ўзбекистоннинг зиёлий аҳлига ҳамдардлик билдирамиз.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар