КХДРда бир литр бензин ёқилғисининг нархи 5 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Мамлакатда гуруч ва хорижий валютанинг баҳоси ўзгармаслиги таъкидланган.
Расмий Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги қандай шароитда мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақида берилган саволга мамлакат ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо жавоб берди.
“Бизнинг принципиал позициямиз — ядро қуроллари муҳокама мавзусига айланадиган ҳар қандай музокараларга ҳеч қачон қўшилмаслигимиздир” деб баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири.
“Биз бир неча марта таъкидлаганмиз, АҚШнинг КХДРга қарши душманлик сиёсатини йўққа чиқариш, лозим бўлса, унинг барча манбалари ва илдизлари билан олиб ташлаш — биз учун энг муҳим масала ҳисобланади”, деб қўшимча қилди Ли Ён Хо ўз баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея расмийлари ўзининг ядровий қуролланиш дастури — фақатгина миллий ҳимоя мақсадида эканлигини маълум қилган эди.
Олдинроқ хабар берганимиздек, КХДРга нисбатан қўлланаётган “молиявий жарималар” туфайли бир литр бензин ёқилғисининг нархи 5 АҚШ долларни ташкил қилмоқда. Мамлакатда гуруч ва хорижий валютанинг баҳоси ўзгармаслиги таъкидланган.