Бу сабзи аввалги рекордчи сабзавотдан нақ 1 килограмм 6 граммга оғирроқ...
Америкалик боғбон Кристофер Квалли улкан сабзи етиштирди. У ўстирган сабзининг оғирлиги 10,18 килограммга тенг.
Илдизмевали ушбу сабзавот “жаҳондаги энг улкан сабзи” деб топилди ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Маълум бўлишича, бу сабзи аввалги рекордчи сабзавотдан 1 кг 6 граммга оғир.
Кристофер Кваллига бундай улкан сабзи етиштириш учун унумдор тупроқ, “наслли” уруғ, яхши об-ҳаво ва бирозгина омад етарли бўлган...
1 дона сабзи ўзбеклар учун нақ 7–8 кг гуручли ошга етган бўларди-ку, бироқ унинг маза-матраси бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам бизда сабзининг рекорди эмас, палов рекорди ўрнатилган бўлса ажабмас.

Дурдона Расулова