Ўспирин йигит пахта даласида дам олиш мақсадида момиқ тўла аравага ётган...
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Ордабаси туманида 16 ёшли ўспирин йигит пахта даласида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.
Фалокат 10 октябрь куни Тўрткўл қишлоғида юз берди. Шу ҳудуднинг фавқулодда вазият департаменти хабар қилишича, ўспирин йигит пахта даласида дам олиш мақсадида момиқ тўла аравага ётган. Бошқа пахта терувчилар уни дам олаётганлигини сезишмаган.
Бу вақтда комбайн пахта ортилган аравани бошқа ҳосилга қўшиб ортган. Ўспирин эса пахта уюми остида қолиб кетган. У оғир тан жароҳати олиб, оқибатда вафот этган.