У суд мажлисида ҳам ўз қилмишларига афсусда эмаслиги билан барчани ҳайратга солди. Айрим жабрланувчиларнинг даъвогарлари унинг руҳий хаста эканлигига ишора қилмоқда.
Мексиканинг шимолида жойлашган Чихуахуа вилоятида 2009–2012 йиларда 11 нафар аёлни ўлдирган Педро Паян Глориага нисбатан мамлакат жиноят ишлари суди 430 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.
Суд мажлисида иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларининг айтишича, Педро ўта совуққон ва шавқатсиз қотил экан. У суд мажлисида ҳам ўз қилмишларига афсусда эмаслиги билан барчани ҳайратга солди. Айрим жабрланувчиларнинг даъвогарлари унинг руҳий хаста эканлигига ишора қилмоқда.
Хабарда айтилишича, Педро Паян ўз қурбонларидан аввал наркотик моддалар савдосида фойдаланган ва кейинчалик ўзининг қора қилмишларини яшириш, гувоҳ қолдирмаслик мақсадида уларни ўлдирган.
Бундай “пухта режа” билан иш юритган жиноятчи руҳий хаста эмас деб топилган.