...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея сунъий йўлдоши коинотда барқарор ўрнашиб олди


12:40, 10.02.2016 Олам
 3 233

Пхеньяннинг таъкидлашича, “Кванменсон-4” КХДРнинг тўртинчи сунъий йўлдоши ҳисобланади.

Шимолий Корея томонидан 7 февраль куни учирилган суний йўлдош коинотга етиб борди ва барқарор ўрнашиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Лекин суний йўлдош ҳали Ерга ҳеч қандай сигнал юбормаяпти. Бундан олдин ҳам Шимолий Корея томонидан 2012 йил сунъий йўлдош учирилган, аммо коинотда барқарор ўрнашиб ололмаган эди.

Шимолий Корея 7 февраль куни “Кванменсон-4” ("Тонги юлдуз-4) сунъий йўлдошининг мувафаққиятли парвози ҳақида эълон қилган эди. Хорижий экспертларнинг тасдиқлашича, бу КХДР томонидан учирилган иккинчи сунъий йўлдош ҳисобланади. Пхеньяннинг таъкидлашича эса, бу тўртинчиси.

Якшанба куни учирилган сунъий йўлдош жаҳон оммаси томонидан КХДРнинг навбатдаги қитъалараро баллистик ракета синови сифатида тушунилди. Кейинроқ маълум бўлишича, учирилган ракета ростдан ҳам сунъий йўлдошни коинотга олиб чиққан.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея КХДР Пхеньян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!