Бундай турдаги учиш мосламаларини ишлаб чиқариш ўтган асрнинг 70-йилларида бошланган
"Jetpackaviation" компанияси инсоният учун янги кашфиётни тақдим этди. Энди одамлар орқага тақиладиган ракета-сумка орқали парвоз этишлари мумкин. Мазкур ракета-сумкалар Лос-Анжелес Олимпиадасида, бир неча фильмлар ва шоуларда ишлатилган эди. Энди "Jetpackaviation" компанияси оддий одамлар ҳам уча оладиган ҳақиқий учиш мосламасини тақдим этди.
Мазкур учиш мосламаси ЖБ-9 деб номланади. ЖБ-9 икки трубинали двигатель билан жиҳозланган бўлиб, ёқилғи тўла бўлган ҳолда ҳам мутлақо енгилдир.
Компания бу турдаги учиш мосламасини ишлаб чиқариш учун нақ қирқ йил сарфлади ва узоқ йиллик синовлар натижасида мукаммал ЖБ-9 яратилди. ЖБ-9 учувчининг вазнига қараб ўн дақиқа давомида ҳавода уча олади.

Руслан Сулаймонов