...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея раҳбари қўрқув туфайли кўп овқат емоқда


12:11, 04.07.2016 Олам
 5 747

Ким Чен Иннинг вазни сўнгги тўрт йилда 40 килограммга ошиб, ҳозирда 130 килограммга етган.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин сўнгги тўрт йилда 40 килограммга семиргани ва уйқусизликдан азият чекаётгани ҳақида “The Independent” нашри хабар берди.
 
Нашрнинг ёзишича, 33 ёшли КХДР раҳбари ўлдириб кетилишидан қўрқиб, кўп овқат емоқда ва ёмон ухламоқда.
 
“У ҳокимиятига хавф солаётган таҳдиддан хавотирда. Агар, Ким Чен Ин овқат ва спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилишда давом этса, касал бўлиши тайин”, дейди Жанубий Корея парламентининг Разведка ишлари бўйича қўмитаси раиси Ли Чхол У.
 
Хабарда ёзилишича, 2012 йилда Ким Чен Иннинг вазни 90 килограмм,  2014 йилда 120 килограммни ташкил этган ва ҳозирда  эса 130 унинг вазни килограммга етган.
 
25 миллион аҳолига эга бўлган мамлакатда очлик ҳукм суришига қарамасдан,  элита оилаларга мансуб бўлган болалар ва ўсмирларда семириш билан боғлиқ муаммо ошиб бормоқда. КХДРнинг олдинги раҳбарлари ҳам Ким Чен Ир ва Ким Ир Сен ортиқча вазндан азият чеккан, дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!