...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сузувчи чорва фермалари ҳақида эшитганмисиз?


11:20, 04.07.2016 Олам
 3 946

Голландияда режалаштирилаётган янги лойиҳа чорвачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқади.

Сигирлар ҳам денгиз касалига учрайдими? Бу чорвадор фермерларга тез-тез бериладиган савол эмас, албатта. Лекин, Голландиянинг Роттердам шаҳридаги бир гуруҳ фермерларга бу саволни берсангиз бўлади. Чунки улар сузиб юрувчи ферма қуришни режалаштирмоқда
 
“Йўқ, бундай бўлмайди”, дейди Минке ван Вингерден. У сув билан боғлиқ ҳашаматли меҳмонхоналардан тортиб, сузувчи фермалар қурадиган компанияда ишлайди. “Мен асли Фрисландияданман, бу ерда сигирларни бир жойдан иккинчи жойга сув орқали баржаларда олиб ўтилади. Сузувчи фермалар жуда барқарор бўлади ва бу кемаларда сиз денгиз касалига дучор бўлмайсиз”, дейди у.
 
Беладон компаниясининг 2.5 миллион евролик лойиҳаси 1200 квадрат метрлик сузувчи платформа ва унда 40та сигир боқишни кўзда тутмоқда. Фермада кунига минг литр сут олиниши ва уни шу ернинг ўзида қайта ишланиши режалаштирилмоқда.
 
Платформа енгил бетондан иборат бўлади. Унда сигирлар худди яйловда юргандай бўладилар. Фермада чорва молларнинг тезаги доимий равишда автоматик тарзда тозаланиб турилади.  Сигирларнинг гўнги платформада ўт ўстириш учун ўғит сифатида ишлатилади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Голландия Чорва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!