...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистон чегарасида 11 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди


15:27, 09.07.2018 Олам
 8 685

Чўпонлар давлат чегарасига яқин жойда чодирларини ўрнатаётганларида қўлга олинган.

Қирғизистон Республикаси чегарачилари мамлакат ҳудудида чорва молларини ўтлатмоқчи бўлган 11 нафар Ўзбекистон фуқароларини қўлга олди. Бу ҳақда “Кабар” хабар берди.
 
Таъкидланишича, 8 июль куни Жалолобод вилоятининг Ала-Букин райони чегарачилари Бетегелик ҳудудида Қирғизистон чегарасини бузиб, чорва молларини ўтлатмоқчи бўлган 11 нафар ўзбекистонликни қўлга олган.
 
Чўпонлар давлат чегарасига яқин жойда чодирларини ўрнатаётганларида қўлга олинган. Маълум бўлишича, ўзбекистонликлар чорваларини тоғли ҳудудда ўтлатмоқчи бўлганлар ва адашиб, Қирғизистон ҳудудига ўтиб қолганлар.
 
Шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинганлар ва уларнинг 800 бош майда шоҳли, 116 бош йирик шоҳли жониворлари ва 2 та отлари ўзбек чегарачиларига топширилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қирғизистон чегара чорва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!