Ўзбекистон ташқари Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам айни тақиқ қўлланган.
Тақиққа ОАВда тарқаган, Қорақалпоғистоннинг Кунград, Чимбой туманларида, Хоразм вилоятида ва Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятининг Хромтау туманида йирик қорамол нодуляр дермотитдан ҳалок бўлаётгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган. Муассаса бу касаллик Туркманистондан келган бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпти.
Жумаканов вазият ойдинлашгунга қадар тақиқ киритишга қарор қилган. Юқоридаги уч мамлакатдан қуйидаги маҳсулотларни киритишга тақиқ қўйилган:
– йирик қорамол, ёввойи, ҳайвонот боғи ва йирик цирк ҳайвонлари;
– йирик қорамол ва йирик ўтхўрларнинг гўшт ва бошқа маҳсулотлари;
– тери, туёқли, йирик кавш қайтарувчи ўтхўрларнинг ов ўлжалари;
– нодуляр дермотитга нисбатан заиф жониворлар;
– йирик қорамолни сўйишдан олинган, ишлов берилмаган тери хомашёси;
– йирик қорамолнинг ирсий маҳсулотлари;
– йирик қорамолни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган, фойдаланилган ускуналар;