...
МЕНЮ
ONLINE TV

Asian Games. Курашдан яна икки медаль нақд қилинди


15:52, 30.08.2018 Спорт
 1 586

Яҳё Имомов Шермуҳаммад Жандреев билан олтин учун беллашади.

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида илк бора ўзбек кураши мусобақа дастурига киритилганидан хабарингиз бор.
 
Бироз аввал мусобақа ярим финалида Хитой Тайпейи вакиласини мағлубиятга учратган Кумуш Юлдошева олтин медаль учун мўғулистонлик Муниктсетсег Отгонга қарши гиламга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Эндиликда яна икки курашчиларимиз финалда ўзаро беллашадиган бўлдилар.


 
Дастлаб Яҳё Имомов қозоғистонлик рақибидан устун келди ва финалга чиқди. Шундан сўнг Шермуҳаммад Жандреев ярим финалда қувайтлик Ҳусайн Мисрига қарши гиламга чиқди ва рақбини мағлуб этиб, у ҳам финалга йўлланма олди. Демак, финалда икки ўзбек курашчилари ўртасида олтин медаль учун баҳс кечади.
 
Бу эса табиийки Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига бир олтин ва бир кумуш медаль қўшилишини таъминлайди.
Акмалхон Эшонхонов Жакартадан махсус
Суратлар муаллифи Маъруфжон Асқаров

Теглар:Осиё ўйинлари Asian Games Шермуҳаммад Жандреев Яҳё Имомов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!