...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея раҳбари одамларни ит гўшти истеъмол қилишга чақирмоқда


16:21, 16.08.2016 Олам
 10 749

Шимолий Корея телеканалларидан бирининг олиб бораётган тарғиботида айтилишича, итнинг терисини шилиб, танасини бўлакларга ажратишдан олдин уни ўлгунча дўппослаш керак.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ит гўштининг витаминларга бой ва ошқозон, ичак учун жуда фойдали эканлигини айтди. У очликдан азият чекаётган аҳолини кучук гўштини тановул қилишга чақирди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбарининг айтишича, бундай гўштлар товуқ, мол, чўчқа ва ўрдак гўштидан ҳам кўпроқ витаминга эгадир. 
 
Мамлакатда телеканаллари орқали олиб борилаётган тарғиботларда ит қанчалик қийнаб ўлдирилса, шунчалик гўштининг таъми мазалироқ бўлиши айтилмоқда. 
 
КХДР телеканалларидан бирининг олиб бораётган тарғиботида маълум қилинишича, итнинг терисини шилиб, танасини бўлакларга ажратишдан олдин уни ўлгунча дўппослаш керак.


 
Ит гўшти Хитой ва Кореяда асосан қишда истеъмол қилинади.  Корейс ва хитойлар ит гўшти совуқ кунларда одамлар танасини иссиқ тутишига ишонишади. 
 
Маълумот ўрнида, Хитойда ҳар йили ўтказиладиган Юлин фестивали чоғида минглаб ит ва мушуклар ўлдирилиб, тановул қилинади. Гарчи бутун дунё бунга қаршилик қилсада, мазкур тадбирга қонуний чекловлар ўрнатилмаган. Фестивал ўн кун давом этади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Ким Чен Ин Ит гўшти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!