...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ироқда 1700 кишини ўлдиришда айбланаётган ИШИД жангарилари қатл этилади


15:36, 16.08.2016 Олам
 4 470

Машъум хунрезлик 2014 йилнинг июнь ойида содир бўлган ва ИШИД террорчи ташкилоти мазкур воқеа юзасидан жавобгарликни ўз бўйнига олган.

Ироқда ИШИД террорчи ташкилотининг 36 нафар жангариси 1700 аскарни ўлдиргани учун қатл этилади. Бу ҳақда “The Mirror” нашри ёзмоқда.
 
Ироқ президенти Фуад Маъсум инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳларининг норозилигига қарамасдан оммавий қатл ўтказилишини тасдиқлади. 


 
Маълумотларга қараганда, 2014 йилнинг июнь ойида террорчилар юзлаб аскарларни аёвсиз тарзда қириб, бир жойга кўмиб юборишган. Тирик қолган аскарлар даҳшатли хунрезлик ва уларнинг қуролдошлари қандай ўлдирилгани ҳақида гапириб беришди. 
 
Террорчилар ўшанда гаровдаги юзлаб эркакларни уйларига, ўз оилалари бағрига юборишга ваъда бериб юк машиналарига солишган, аммо унинг ўрнига дарё қирғоғига олиб бориб бирин-кетин отиб ўлдиришган. 
 
Воқеа жойидан олинган суратларда ИШИД жангариларининг одамларни ўлдиргани ва уларнинг жасадлари саҳрода сочилиб ётганини тасвирланган. 


 
Тикритда бўлган хунрезликда иштирок этган 36 киши шу ҳафтада қатл этилади, дея тасдиқлади Ироқ ҳукумати. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳларнинг таъкидлашича, айбланувчилар айнан террорчи бўлмаслиги мумкин ва улар қаттиқ қийноқ остида иқрор бўлган ва уларнинг адвокатлари керакли далилларни топиб бера олмаган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
 
Ҳалок бўлган аскарлардан бирининг отаси Мажид Амин мамлакат президенти қарорига қўшилишини билдириб ўтди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ироқ ИШИД Хунрезлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

FERGANSKI GEROY
17:29 16.08.2016

Бу ИШИД деган махлук ифлосларни таг туги билан кириб ташлаш керак. Бекордан бекорга бегунох тинч ахолини умрига зомин булябди. ИСКИРТЛАР.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!