...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Корея навбатдаги ядро синовини ўтказди?!


10:20, 09.09.2016 Олам
 3 552

Япония ва Жанубий Корея КХДР навбатдаги ядро синовини ўтказганини тасдиқлашди.

Бугун,  9 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 05:30да  Шимолий Кореяда 5.0 магнитудали зилзила кузатилди. Хитой сейсмологик маркази КХДРда зилзила кузатилгани ва бу портлаш бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда
 
Япония ҳукуматининг бош котиби Ёсихидэ Суга матбуот анжумани пайтида Шимолий Кореяда портлаш бўлганини ва бу Пхеньян томонидан ўтказилган бешинчи ядро синови эканлигини тасдиқлади. 


 
Жанубий Корея ҳарбийларининг маълумотларига қараганда, портловчи мосламанинг кучи 10 килотоннага тенг ва Шимолий Корея томонидан жорий йилнинг январь ойида амалга оширилган портлаш кучидан (6 килотонна) икки марта кўп.  Сеул ҳам КХДР томонидан навбатдаги ядро синови ўтказганини таъкидлади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Ядро синови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!