Буюк Британияда яшовчи 24 ёшли қиз жуда кам учрайдиган синдромдан азият чекади.
Қиз Беркшир графлигининг Слау шаҳрида яшайди. Каурнинг айтишича, бир неча йил давомида унинг ташқи кўриниши устидан кулган одамлардан ҳимояланиш учун, соқол ўстиришни бошлаган.
Хабарда ёзилишича, Ҳарнаам Каур соқол тукларнинг ҳаддан зиёд ўсишини чақирувчи камдан-кам учрайдиган синдромдан азият чекади. Бундай касалликка учраган аёллар қонида эркак гормонлари сони ошади ва юзда меъёридан ортиқ тукларнинг ўсишига олиб келади.
Жорий йилнинг март ойида Каур Лондонда бўлган мода ҳафталигида иштирок этган биринчи соқолли модель бўлди.