...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриядаги фаол террористик ташкилотининг қўмондони йўқ қилинди


10:05, 09.09.2016 Олам
 3 005

Авиазарбалар берилиши натижасида бир гуруҳ суриялик исёнчиларнинг етакчилари ҳам ўлдирилган.

Кеча, 8 сентябрь куни Суриянинг шимоли-ғарбига берилган авиазарбалар натижасида “Босиб олиш армияси” асосчиларидан бири ва “Жабаҳат ан-Нусра” террористик ташкилоти қўмондони йўқ қилинди.  Бу ҳақда “Синьхуа” хабар бермоқда
 
Маълумотларга қараганда, авиазарбаларнинг нишони Алеппо вилоятида йиғилган суриялик исёнчилар етакчилари бўлган. Авиазарбалар натижасида улардан бир неча нафари йўқ қилинган.


 
“Reuters” нашрининг ёзишича, ўлдирилган  “Жабаҳат ан-Нусра” (ҳозирда “Жабаҳат Фатаҳ аш-Шом” деб номланади) қўмондони Абу Умар Сарақеб исми билан машҳур бўлган.
 
“Жабаҳат ан-Нусра” 2015 йилда тузилган бўлиб,  Суриянинг Ҳама ва Латакия вилоятларида фаол ҳаракат олиб боради. Бундан ташқари, мазкур террористик ташкилот жангарилари Идлиб вилоятида ҳам фаолият юритади.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Жабаҳат ан-Нусра 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!