Вашингтон Пхеньянга “куч билан” бўлса-да, тинчлик ўрнатиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилди.
Шимолий Кореянинг айни вақтдаги раҳбари Ким Чен Иннинг буваси Ким Ир Сеннинг 105 йиллик таваллуд куни муносабати билан ўтказилган маросим вақтида видео тақдим этилди.
Ролик кадрларида снарядларнинг океанни босиб ўтиб, АҚШ шаҳарларидан бирига ҳужум уюштиришини кўриш мумкин. Кейинги тасвирда эса қабристон фонида ёнаётган АҚШ байроғи акс этади.
Байрам маросимида, шунингдек, Шимолий Кореянинг ракета синовларини мадҳ этувчи қўшиқлар ҳам янгради. Экспертлар Шимолий Корея халқ армияси ташкил топган санада, яъни 25 апрель куни мамлакат олтинчи марта ядро синовини ўтказиши ёки навбатдаги ракетани фазога чиқариши мумкинлигини тахмин қилишди.
Вашингтон бир неча бора Пхеньянга “куч билан” бўлса-да, тинчлик ўрнатиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигини маълум қилганди. Бунга жавобан Шимолий Корея ядро ҳужуми уюштириш орқали таҳдид қиляпти.