...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Карикатуралар: "Барса" наҳанглари, Роналду ва Нойер, Иско чипслари ва бошқалар


15:21, 19.04.2017 Спорт
 8 330

Бугун ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида "Ювентус" Каталонияда меҳмон бўлади. Кўрамиз, "Барса" яна мўъжиза кўрсата олармикан...

Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Иско "Барселона" бренди остидаги чипсларни истеъмол қилаётган пайтда "қўлга тушди". Зиданнинг бунга муносабатини кўринг.

"Бавария" жамоаси футболчиси Франк Рибери Карло Анчелотти билан муносабатлари ҳақида гапирар экан, бош мураббий чиройли ўпишини таъкидлади. Албатта, Анчелотти яхши ўйин кўрсатгаин учун Риберини ўпганди.

Англия чемпионатида "Арсенал" жамоаси "Кристал Пэлас"дан мағлубиятга учради ва Европа чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлардан умидини узди.

Италия чемпионатининг класикосида Милан дербиси алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун Умар Момани ушбу тўқнашувга бошқача ёндашиш кераклигини тушунди.

Англия чемпионатининг яна бир марказий учрашувида "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ўзаро тўқнаш келди. Унда Эррера рақиб футболчиси Эден Азарни жуда яхши қўриқлади.

"Барселона" жамоаси мамлакат чемпионлиги учун курашдан тобора узоқлашиб бормоқда. Балки клубни тарк этаётган Луис Энрикега энди фарқи бўлмай қолгандир.

Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси Иско агар шундай соврин ташкил этилганда дунёнинг энг яхши захира ўйинчиси номини оларди.

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки ўйинида "Ювентус" ва "Барселона" тўқнашди. Ушбу ўйинда Дибала Мессини, Алвес Неймар, Кьеллини эса Суаресни ҳар томонлама ортда қолдиришди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ чорак финал босқичи дастлабки ўйинида дубль қайд этиб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. Кечаги ўйинда эса хет-трик қайд этиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Бугун ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида "Ювентус" Каталонияда меҳмон бўлади. Кўрамиз, "Барса" яна мўъжиза кўрсата олармикан...
Бобур Жалолов

Теглар:Криштиану Роналду Барселона Реал Манчестер Юнайтед Карикатуралар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!