Шимолий Кореянинг ракеталарини уриб тушириш кейинчалик АҚШ назорат қила олмайдиган даражадаги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Корея Халқ Демократик Республикасининг ракета синовлари зиддиятларга сабаб бўлмоқда. Пентагон ядросизлантириш масаласида мамлакатга қарши чора қўллашга ҳаракат қиляпти.
АҚШ Мудофаа вазири бу борада конгрессни огоҳлантиришга ҳам улгурди, аммо ҳали ҳарбийлар Шимолий Корея ракеталарини ушлаш бўйича аниқ қарорга келишмаган.
Айрим манбаларда келтирилишича, Америка ҳарбийлари Японияни ракетага қарши мудофаа имкониятларидан фойдаланишга кўндиришлари мумкин. Америкалик амалдорлардан бири Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувидан аввал ҳарбийлар Шимолий Кореянинг ракеталарини уриб туширмоқчи эканини маълум қилди.
Собиқ амалдорлар ва экспертларнинг хулосаларига кўра, Шимолий Кореянинг ракеталарини уриб тушириш кейинчалик АҚШ назорат қила олмайдиган даражадаги муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Бу вазият эса АҚШ ҳамкорлари бўлган Жанубий Корея ва Японияга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Аввалроқ, Америка ОАВлари Пентагоннинг Тинч океанида ўтказишни режалаштирган синови ҳақида хабар қилганди. Унга кўра, Пентагон 2017 йил май ойида Шимолий Корея ёки Эрон ракеталарини ушлаш бўйича 2 та синовни ўтказишни мўлжаллаган.