“Миллион” жамоасининг ўтган йили сентябрь ойида тақдим этган 9 сеансдан иборат концерт дастури кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниб, аёвсиз танқидларга сабаб бўлган эди.
“Мухлислар талабини инобатга олган ҳолда ва ўкувчи-талаба ёшларга қулайлик яратиш мақсадида “Миллион” жамоаси апрель ойининг сўнгида бўлиб ўтадиган концертларга кундузги сеанслар қўшилганини маълум килади”, деб ёзади Даврон Кабулов.
“Миллион”нинг галдаги концерти афишаларида Даврон Кабуловнинг кўринмагани жамоанинг кўпчилик мухлисларида бир саволни уйғотди: Даврон Кабулов “Миллион”ни тарк этдими? Кабуловга кўра, у жамоани тарк этгани йўқ. Маълумотларга қараганда, у концертда иштирок этади.
“Миллион” жамоасининг ўтган йили сентябрь ойида тақдим этган 9 сеансдан иборат концерт дастури кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниб, аёвсиз танқидларга сабаб бўлган эди. Ҳатто бунинг ортидан ижтимоий тармоқлардаги мухлислар ўртада зиддиятлар келиб чиқди. Бунинг охири эса журналистлар, адабиётшунослар, ёзувчи ва шоирлар, маданият вакиллари ва жамоа аъзоларининг бир-бирига раддиялари билан якун топди. Кўрамиз, “Миллион”чиларнинг бу йилги концерти қандай бўларкин? Улар танқидларни инобатга оладими ё...