...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда референдум натижалари юзасидан апелляция иши ўтказилади


13:58, 19.04.2017 Олам
 2 138

Мухолифатчилар сайлов комиссияси муҳрсиз бюллетен ва конвертлардаги овозларни ҳам ҳисоблаганини, аммо бу қонунга зид эканини таъкидлашмоқда.

Туркия олий сайлов кенгаши мамлакатда 16 апрель куни ўтказилган конституцион референдум натижаларининг апелляциясини кўриб чиқишга қарор қилди.
 
Кенгаш раҳбари Сади Гювен апелляция иши чоршанба куни кўриб чиқилиши режалаштирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Туркиянинг “NTV” телеканали хабар берди.
 
Туркияда асосий мухолифатчи Халқ партияси референдум натижаларини бекор қилишни талаб этмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркияда бошқарувнинг парламент тизимидан президентлик тизмига ўтиш бўйича конституцион референдум 16 апрель, якшанба куни ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, 51,4 фоиз сайловчилар мамлакатда президент ваколатларини кенгайтиришни маъқуллашган бўлса, қолган қисми бунга қарши бўлди.
 
Референдумнинг якуний натижалари апелляция ишидан сўнг, 27-28 апрель кунлари эълон қилинади.
 
Мухолифатчилар сайлов комиссияси муҳрсиз бюллетен ва конвертлардаги овозларни ҳам ҳисоблаганини, аммо бу қонунга зид эканини таъкидлашмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Референдум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!