Аёл шифокорга тиш оғриғи билан мурожаат қилган эди. Беморнинг учта тиши бирданига олиб ташланган. Бир неча соатдан сўнг эса унинг тана ҳарорати кўтарилиб, кўзи оғрий бошлаган.
Аёл шифокорга тиш оғриғи билан мурожаат қилган эди. Беморнинг учта тиши бирданига олиб ташланган. Бир неча соатдан сўнг эса унинг тана ҳарорати кўтарилиб, кўзи оғрий бошлаган. Аёлга ҳароратни тушириш учун зудлик билан тиббий муолажалар қилинган, бироқ кўз оғриғи давом этаверишдан тўхтамаган.
Текширувлар натижасида аёлнинг кўзи ва кўриш қобилиятига жиддий таъсир кўрсатувчи асаб толалари шикастлангани аниқланган. Бундан ташқари, унинг оғиз ва бурун бўшлиғида йиринг тўпланган.
Ҳозирда аёл судга ариза билан мурожаат қилган ва мазкур масала юзасидан текширув ишлари бошланган.
Унинг шифокор муолажасидан сўнг орттирган касаллиги ўз вақтида даволанмаганида, бемор кўриш қобилиятидан бутунлай маҳрум бўлар эди...
Малумотларга кўра, “Хабаровск шифокорлари” янги хизмати фуқароларга уйдан чиқмай туриб, яъни ўз ташрифлари билан тиббий хизматдан фойдаланиш имконини беради.
Бу шаҳардаги бирдан-бир ревмотолог, токсиколог, рефлексотерапевт, бактериолог, гепатолог, генетик ва бошқа шифокорларга мурожаат қилиш мумкин бўлган хизматдир.