АҚШнинг Нью-Мексико штатига қарашли Кловис шаҳрида юз берган отишма оқибатида 6 киши жабрланган...
Жароҳатланганларнинг барчаси шаҳар шифохонасига етказилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Отишмани содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Отишманинг тўлиқ тафсилотлари ҳақида ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ.
Маҳаллий телеканаллардан бирида отишма сабабчиси бўлган ўсмирнинг суратини эълон қилган. Ушбу сурат полиция томонидан ушланган шахсга тегишли экани айтилган.
Маълумки, АҚШ ҳудудида ўсмирлар иштирокида бунга ўхшаш воқеа-ҳодисалар тез-тез учраб туради. Бундай жиноятларнинг замирида ўқотар қуролга эгалик ҳуқуқидаги чекловлар, тартиб-қоидаларнинг ўз ўрнида ишламаётгани бўлса ажабмас.
Отишма бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.