...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Шерматов бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатишга топшириқ берди


15:25, 26.06.2018 Жамият
 10 112

Халқ таълими вазири таъкидлаганидек, ХТВ фаолияти уч тамойил – сифат, адолат ва шаффофликка асосланади.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов кеча, 25 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) марказий аппарати таркибидаги барча бошқарма ва бўлим бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берган. ХТВ матбуот хизмати шу ҳақида “Халқ сўзи” нашрига хабар берди.
 
Мажлисда вазир Халқ таълими вазирлигининг асосий мақсади баркамол авлодни етиштириш этиб белгилангани, тизимда меҳнат қилувчи ходимлар ана шу мақсаддан оғишмаслиги кераклигини алоҳида уқтирган.
 
Шерматов таъкидлаганидек, ХТВ фаолияти уч тамойил – сифат, адолат ва шаффофликка асосланади.
 
“Мана шу мақсад ва уч асосий тамойил бўйича ишлай оладиган одамгина вазирликда қолади, бунга тайёр бўлмаганлар билан хайрлашамиз”, деб айтган Халқ таълими вазири.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шерзод Шерматов Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар