...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерзод Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди


21:19, 02.02.2017 Жамият
 2 892

Шерзод Шерматов 2016 йил ноябрдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги фармонига кўра, Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шерзод Шерматов 2012-2014 йилларда ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, аввалги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. 2014 йилдан Тошкентдаги Инха университети ректори сифатида фаолият кўрсатган.

Шерзод Шерматов 2016 йил ноябрдан буён ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Дурдона Расулова

Теглар:АКТ Вазирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар