
Бугун “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имомларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мажлисда қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур диний идора раиси ўринбосари вазифасидан ажралмаган ҳолда Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.
“Йиғилиш ҳақида кейинроқ маълумот берамиз”, дея ёзади ЎМИ Матбуот хизмати.