...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эксклюзив видео: Тошкент вилоятида Муҳаммад (с.а.в.) мўйлари топилди


11:32, 10.05.2018 Жамият
 20 021

Айни дамда тадқиқотчилар ушбу топилма устида иш бошлаганлар.

Тошкент вилоятининг Пскент  туманидаги Оҳангарон дарёсидан унча узоқ бўлмаган жойда Ҳаким  Полвонов номидаги жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи  Қўйдинисо Қуронова хонадонида 4 авлоддан бери Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг муборак мўйлари сақланиб келинаётгани аниқланган. Бу ҳақдаги лавҳа “Дунё бўйлаб” телеканалида эфирга узатилди. Телеканал ижодкорлари ушбу лавҳани тасвирга олишдан аввал Ўзбекистон мусулмонлар идорасига мурожаат қилган.
 
“Қишлоқдаги оддий хонадонда 14 асрга тенг мўйи муборакнинг борлиги, тўғриси, барчани ҳайратга солади. Пайғамбаримизнинг мўйлари кичкина шиша идишдаги сувда сақланаркан. Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари бошчилигидаги ижодий гуруҳ уни диққат билан ўрганиб чиқди”, дейилади лавҳада.
 
Айни дамда тадқиқотчилар ушбу топилма устида иш бошлаганлар. 

Теглар:Муҳаммад пайғамбар Пскент тумани Шайх Абдулазиз Мансур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар