...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳар ҳокимияти йўллардаги ноқулайлик юзасидан расмий баёнот берди


18:51, 04.07.2016 Жамият
 3 278

Кичик халқа йўлининг Тараққиёт кўчаси билан кесишувидаги йўл ўтказгич 17 июль куни фойдаланишга топширилади.

Бироз аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида пойтахтда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция, ободонлаштириш ишлари юзасидан брифинг ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати раҳбари Кичик автомобиль халқа йўлининг Тараққиёт кўчаси билан кесишувидаги йўл ўтказгичда олиб борилаётган реконструкция ишлари  муносабати билан харакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  вақтинчалик транспорт ҳаракати тўхтатилгани ҳақида ахборот берди. Ушбу вақтинчалик ноқулайликлар учун шаҳар аҳолиси, ҳаракат иштирокчиларидан узр сўраб ўтилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳудудда олиб борилаётган ишлар 17 июль кунига қадар ўз ниҳоясига етказилади. Бу мавзуга оид саволларга Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Зоир Сайдалиев жавоб берди. 

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Кичик халқа йўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар