...
МЕНЮ
ONLINE TV

8-9 июль кунлари Варшавада НАТО саммити бўлиб ўтади


18:39, 04.07.2016 Олам
 2 337

Варшава саммитида 18 мамлакат президенти, 21 мамлакатнинг ҳукумат раҳбари иштирок этиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Польша пойтахти Варшавада НАТО саммити бўлиб ўтади. Унда 18 мамлакат Президенти, 21 давлатнинг ҳукумат раҳбари, 41та давлат Ташқи ишлар вазири ва 39 Мудофаа вазири иштирок этиши кутилмоқда.  Бу ҳақда TACC хабар берди.
 
Бўлажак саммитга 2103 киши, ташкилотга аъзо 28 давлат ва 26 та ҳамкор давлатлардан 65та делегация, шунингдек, БМТ, ЕИ, Жаҳон банки ва НАТОнинг бош қароргоҳидан ҳам вакиллар келади.  Саммит иштирокчилари Варшавадаги Миллий стадионда йиғилишади. Стадион ичида ташкил этилган махсус жойда мажлислар учун заллар, қолаверса, АҚШ президентининг Оқ уйдаги Оваль офисининг нусхаси ҳам бор. 
 
Хабарда ёзилишича,  Польша президенти Анджей Дуда  7 июль куни Йонс Столтенберг бошчилигидаги НАТО делегацияси билан учрашади. 8 июлда эса улар “НАТО  тинчлик ҳимоясида: 2016 ва кейин” халқаро экспертлар конференциясининг очилиш маросимида иштирок этади.
 
Саммитда қатнашувчи давлат ва ҳукумат раҳбарларининг биринчи учрашуви маҳалллий вақт билан 15:30да (Тошкент вақти билан 18:30да) бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу кунда НАТОнинг шарқий чегараларини мустаҳкамлашга доир масалалар кўриб чиқилади. 
 
Саммитнинг иккинчи кунида, эрталаб Афғонистон масаласи муҳокама этилади. Куннинг иккинчи ярмида эса Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб борилади.  Шундан сўнг,  Украина масаласида ҳам фикр юритилади. Варшава саммити 9 июль куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да ўз ишини тугатади.
 
Саммитни ёритиб бориш учун турли мамлакатлардан икки мингдан зиёд журналист келиши кутилмоқда. Саммит ўйказилаётган пайтда олти минг полиция хавфсизликни таъминлайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:НАТО Варшава саммити Польша 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!