...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида 50 ободлик куни акцияси эълон қилинди


18:27, 04.07.2016 Жамият
 2 572

31 августга қадар Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда 25та кўча ободонлаштирилади ва 25та болалар ўйингоҳи қурилади.

Тошкент шаҳрида 31 августга қадар 50 ободлик куни акцияси эълон қилинди. Унга қадар Ўзбекистон Республикаси мустақиллининг 25 йиллик тўйи арафасида пойтахтнинг нафақат марказий кўчалари, балки ҳудудлардаги маҳаллалар, ташландиқ манзиллар обод жойларга айлантирилади. Албатта, “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида иш тутиб, шаҳримиз бўйлаб олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига томошабин бўлиб ўтириш ярашмайди. Унда ҳар ким ўз ҳиссасини қўшиши, кўчаси, маҳалласи, она юрти чирой очишида тер тўкиши энг юксак инсоний фазилатдир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган брифингда сўз борди. Унда ҳокимлик ва Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгаши вакиллари иштирок этиб, мазкур ободонлаштириш ишларининг моҳияти ва уни аҳолига етказишнинг аҳамияти ҳақида сўз очишди.
 
Айни дамда халқимиз энг улуғ ва энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида турибди. Истилолнинг қутлуғ тўйи олдидан нафақат пойтахт Тошкент, балки республикамизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 50 ободлик куни акцияси давомида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманнинг 25 кўчасини обод қилиш ва ҳар бир туманда 25та болалар ўйингоҳини қуриш кўзда тутилган.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Мустақиллик 25 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар