...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Тўлаганов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди


17:02, 07.08.2017 Жамият
 3 005

Янги лавозимига кўра Ш.Тўлагановнинг зиммасига эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат ҳудудларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича мажбуриятлар юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов Ўзбекистон Президенти Давлат маслаҳатчисининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бугун, 7 август куни Шавкат Мирзиёев мазкур фармонни имзолади.
 
Шунингдек, ушбу фармон билан Шавкат Тўлаганов аввал эгаллаб турган лавозими - Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари вазифасидан озод этилди.
 
Янги лавозимига кўра унинг зиммасига эркин иқтисодий ҳамда кичик саноат ҳудудларини мувофиқлаштириш масалалари бўйича мажбуриятлар юклатилган.

Теглар:Тўлаганов Фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар