Президент аввал Қашқадарё вилоятига жўнаб кетган эди.
Президент Матбуот хизматининг хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрига етиб келиб, “Afrosiyob” тезюрар поездида Шаҳрисабз шаҳрига йўл олган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида илк бор Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади.