...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёҳлар энг кўп ташриф буюрувчи мамлакатлар рейтинги тузилди. Биринчиликда ким?


17:36, 06.09.2018 Бу қизиқ
 7 994

Ташкилот туризм энг тез ривожланаётган мамлакатлар рўйхатини ҳам тузиб чиққан.

БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти сайёҳлар энг кўп ташриф буюрувчи мамлакатлар рўйхатини тузиб чиқди.
 
Биринчи ўринни кетма-кет иккинчи бор Франция эгаллади. 2017 йилда ушбу мамлакатга 86,9 миллион сайёҳ борган. Иккничи ўринни 81,8 миллион сайёҳни қабул қилган Испания банд қилган. Рўйхатнинг учинчи поғонасидан АҚШ жой олган. У ерга 75,9 миллион турист ташриф буюрган.
 
Бундан ташқари ташкилот туризм энг тез ривожланаётган мамлакатни ҳам аниқлаган. Миср шундай мамлакат деб топилган. 2017 йилда мамлакат 2016 йилга нисбатан 55,1 фоиз кўп сайёҳни меҳмон қилган. Уларнинг умумий сони 8,6 миллион кишига етган. Мисрга келган туристлар орасида Люксор ва Гиза шаҳарлари машҳур бўлган.
 
Ушбу кўрсаткичда иккинчи ўринни яна бир Африка мамлакати – Того эгаллаган. Учинчи поғонадан Вьетнам жой олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туризм Франция Испания АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!