...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД Қобулда теракт уюштирди


17:11, 06.09.2018 Олам
 2 792

Афғонистон пойтахтида иккита портлаш содир бўлган.

Кеча, 5 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида иккита теракт юз берди. Натижада ҳозиргача 25 киши ҳалок бўлди, 90 дан ортиғи жароҳатланди.
 
Мазкур портлашлар учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.
 
Биринчи теракт спорт клуби олдида содир бўлган. Ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборган. Воқеа жойига журналистлар ва полиция ходимлари етиб келганда миналаштирилган машина портлаган.
 
Ҳодисада йирик афғон телеканали Tolo News’нинг икки журналисти қурбон бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида полиция ходимлари ва спорт усталари ҳам бор. Жароҳатланганларнинг кўпи оғир аҳволда ётибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Теракт Қобул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!