Икки давлат ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масаласи муҳокама қилинади.
Тадбир Остона шаҳридаги “Мустақилик саройи”да ўтказилади. Унинг доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон компанияларининг тақдимоти ва ўзаро икки томонлама келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
Бизнес-форумни ўтказиш орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялар ўртасида кооперацион ҳамкорликни мустаҳкамлаш кўзда тутилган. Шунингдек, икки давлат ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.