...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевга Озарбайжон, Беларусь, Афғонистон, Венгрия, Чехия президентлари таъзия билдирдилар


23:48, 19.01.2018 Жамият
 2 761

Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган.

18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келишда давом этмоқда.  
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Венгрия Президенти Адер Янош, Чехия Республикаси Президенти Милош Земан томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.
 
Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган. Содир бўлган фожиа муносабати билан улар Ўзбекистон Президенти, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, бутун халқимизга чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
 
Маълумот учун, бунгача Қирғизистон Республикаси Президенти Сооранбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига таъзия билдирган эди.
 
Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.

Теглар:Таъзия Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар