Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 25 йиллиги танталарида тадбиркорлик ҳақида гапирди.
“Тадбиркорлик йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш давлат раҳбари сифатида менинг энг катта вазифамдир. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлатга хиёнат сифатида қаралади”, деди давлат раҳбари.
Шунингдек, нутқда аждодларимиз ҳам тадбиркорлик билан шуғулланганини, буни Буюк Ипак Йўли мисолида ҳам кўришимиз мумкинлигини, умуман, тадбиркорлик бизнинг қонимизда бор эканлигини таъкидланди.